Фарғона вилоят суди Олимжон Ҳайдаровга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 1 декабрда блогерни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм ўзгаришсиз қолди.
8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция беради, деб маълум қилди унинг укаси. У ўзига қўйилган айбловларни бутунлай рад этади.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. У туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан жиноят ишини кўришни 30 октябрга белгилади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Қўқон шаҳри ҳокими, Ўзбекистон тумани ИИБ ходими ва бошқалар бор.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.
Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров салбий мазмундаги мақолани тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Унинг укаси Салимжон Ҳайдаров «Газета.uz»га айтишича, гумондорнинг уйида тинтув ҳам ўтказилди.
Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея маълум қилди Фарғона вилояти ИИБ. У «Қўқон Истиқлол» савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланмоқда.
Митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш, ёлғон ахборот тарқатишда айбланиб жаримага тортилган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди. Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, мавжуд бўлмаган тартиб бўйича жавобгарликка тортиш қонунга зиддир.
Блогер Олимжон Ҳайдаров митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик, ёлғон ахборот тарқатганликда айбланиб, 21 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. У яқинда Фарғонадаги завод ишчиларининг норозилик намойиши акс этган видеони эълон қилганди, шундан сўнг 7 ишчи ҳибсга олинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг